Бугун 17 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Непалда тошқинлар оқибатида 7 киши ҳалок бўлди, 20 киши бедарак йўқолди

Непалда тошқинлар оқибатида 7 киши ҳалок бўлди, 20 киши бедарак йўқолди

Непал ҳукумати чоршанба куни тошқинлар оқибатида камида 7 киши ҳалок бўлганидан ва камида 20 киши,шу жумладан олтита чет эл фуқароси йўқолганидан кейин қутқарув ишларини олиб борди, деб ёзади New York Post.

Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, бедарак йўқолган чет эл фуқаролари Хитой ва Ҳиндистондан. Ҳукумат қутқариш ва эвакуация ишларига ёрдам бериш учун маблағ ажратди.

Гувоҳларнинг айтишича, Меламчида бир неча киши ўзларининг моллари билан тепаликка кўчиб кетишган ва армия вертолётлари ташландиқ уйларда бўлганларни қутқаришган.

Ҳокимият Ҳиндистонга қуйиладиган Нараяни дарёси бўйида яшовчиларни дарё хавфли сатҳидан оқаётгани сабабли ҳушёр бўлишга чақирди.

Киритилди: 18:04 18.06.2021. Ўқилди: 1442 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!