Намойишлар Непалда ижтимоий тармоқларнинг тақиқланиши ортидан ўтказилмоқда, деб хабар бермоқда Reuters.
8 сентябр куни Непал пойтахти Катмандуда ҳукуматнинг 26 та ижтимоий тармоқни (жумладан, Instagram, Facebook, YouTube ва X) блоклаш қарорига қарши оммавий намойиш бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда агентлик.
Бу тармоқлар Непал Алоқа вазирлигида белгиланган муддатда рўйхатдан ўтмагани учун чекланган эди. Оммавий ахборот воситалари ушбу намойишни “Z авлод норозилиги” деб атади, бу атама 1995–2012 йилларда туғилган одамларга нисбатан қўлланади.
Намойишчилар парламент биносини ўраб олишди. Полиция уларни тарқатиш учун сув пуркагичлар ва кўздан ёш оқизувчи газдан фойдаланди, аммо бу ёрдам бермагач, намойишчиларга қарата ўт оча бошлади, деб ёзади The Kathmandu Post.
Reuters маълумотига кўра, воқеа оқибатида 14 киши ҳалок бўлган, яна 50 дан ортиқ киши жароҳат олган.