Непалда йўловчи автобусининг дарёга қулаб тушиши оқибатида камида 12 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабар берди.
Маълум қилинишича, автобус тахминан 50 метр баландликдан Тамакоши дарёсига қулаган. Қутқарувчилар дарёдан олти нафар ҳалок бўлганларнинг жасадини олиб чиқишган.
Шунингдек, яна олти нафар жароҳатланган йўловчи шифохонада олинган жароҳатлари оқибатида вафот этган.