Бугун 30 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Непал ва Тибетда ҳалок бўлганлар сони 600 кишидан ошди, 3000 дан ортиқ киши бедарак йўқолган

Непал ва Тибетда ҳалок бўлганлар сони 600 кишидан ошди, 3000 дан ортиқ киши бедарак йўқолган

Непал расмийларининг маълумотларига кўра, ҳалокатли сув тошқинидан кейинги тўртинчи кунда камида 626 киши ҳалок бўлган, яна 2426 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда, 3700 дан ортиқ киши қутқарилган. Ўз навбатида, Хитой давлат ОАВлари чегаранинг улар томонидаги қисмида етти киши ҳалок бўлгани ва 554 киши бедарак йўқолганини маълум қилди.

Йўқолганларнинг юзлаб нафари хорижликлар, жумладан, диний зиёратчилардир.
Непал армияси матбуот хизматининг хабар беришича, қутқарув ишлари, жумладан, гидроэлектр станцияси қурилиш майдончасида ҳам давом эттирилади, у ерда 100 дан ортиқ киши қуюқ лой билан тўлган туннелда қолиб кетган. Қутқарувчилар одамларга етиб бориш учун сават ва арқонлардан фойдаланишган, бироқ қалинлиги 1,5 метргача бўлган лой қатлами ва вертолётлар қўниши мумкин бўлган жойлар чеклангани сабабли қутқарув амалиёти ҳануз қийинлигича қолмоқда.

Музлик қулашидан кейин Ҳимолай тоғларининг юқори қисмида ҳосил бўлган янги кўл қирғоқларидан тошиб кетса, қайта сув тошқинлари хавфи мавжудлиги сабабли қутқарувчилар юқори шайлик ҳолатида туришибди. Шу билан бирга, Хитой Сув ресурслари вазирлигининг мониторинг маълумотлари шуни кўрсатдики, кўл ҳажми кичрайган ва ундаги сув даражаси 27 август куни эрталаб қайд этилган максимал кўрсаткичга нисбатан 10 метрга пасайган.

Киритилди: 13:21 29.08.2026. Ўқилди: 448 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!