Непал ҳукумати дунёнинг энг баланд чўққиси – Эверест қоясида тўпланиб қолган чиқиндини йиғиштириб олиш учун учувчисиз учар қурилмадан фойдаланмоқчи. “The Himalayan Times” газетаси ёзишича, юк ташувчи дронларни синаб кўриш аллақачон бошланган.
Тоғ тизмасини чиқиндидан тозалашда 30 килограмм юк кўтара оладиган “DJI FlyCart-30” дрони иштирок этади.