Бугун 7 ноябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Немо нуқтаси ҳақида эшитганмисиз?

Немо нуқтаси ҳақида эшитганмисиз?

Ердаги тириклик мавжуд ҳудудлардан энг узоқликда жойлашган макон бу Немо нуқтаси ҳисобланади.

Тинч океанининг жанубий қисмида жойлашган бу ҳудуд инсонлар яшайдиган жойлардан шунчалик узоқда жойлашганки, баъзида Халқаро космик станция унинг юқорисидан учиб ўтаётганда, Немо нуқтасига энг яқин одамлар ХКС бортидаги астронавтлар бўлиб қолади.

Немо нуқтасидан инсон қадами етган жойларгача бўлган энг яқин масофа (Питкерн ороли) 2688 километрни ташкил этади. Ва айнан шунинг учун ҳам бу нуқта космик кемалар «қабристони» сифатида танланган.

Ҳудудга бундай ном француз адиби Жюль Верн қаҳрамони – инсониятдан узоқлашишга қарор қилган капитан Немо билан боғлиқ равишда берилади.

Шу вақтдан бошлаб, АҚШнинг Космик тадқиқотлар агентлиги (НАСА), Россиянинг Парвозларни бошқариш маркази (ЦУП) ва бошқа йирик космик агентликлар Ер орбитасидан қайта тушган космик кемаларнинг атмосферада ёниб кетмаган бўлакларини айнан шу нуқтага йўналтирган ҳолда «дафн қилишади».

Статистикага кўра, Немо нуқтасида бугунги кунгача турли космик агентликларнинг 260дан зиёд ўз вазифасини адо этиб бўлган сунъий йўлдошлари ва кемалари қолдиқлари мавжуд.

Киритилди: 21:10 06.11.2025. Ўқилди: 1263 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!