Аксарият немислар Украина Қуролли кучларига “Taurus” узоқ масофали “ҳаво-ер” қанотли ракеталари етказиб берилишига қарши чиқмоқда, деб хабар бермоқда N-TV.
N-TV телеканали ўтказган сўров натижаларига кўра, немисларнинг аксарияти Украина армиясига ушбу ракеталарни етказиб беришга қарши.
Қайд этилишича, респондентларнинг 66 фоизи ракеталарнинг эҳтимолий етказилишини хато деб ҳисоблайди. Шу билан бирга, 28% “Германия Киев сўровларига кўниши керак”, деб таъкидлаган.
Сўров шунингдек, немислар орасида Берлиннинг ҳарбий таъминоти Украинанинг қарши ҳужумига ёрдам берадими, деган шубҳа ва бўлинишни кўрсатди.