Иссиқ ҳавода гипертония хавфи ортади, бу юрак-қон томир тизимининг бузилиши билан боғлиқ. Соғлом одамларда қон босими одатда қон томирларининг кенгайиши туфайли иссиқда пасаяди, гипертония билан оғриган беморларда эса аксинча. Ёзда кислород етишмаслигидан томир деворларида ўзгаришлар юзага чиқади.
Иссиқ ҳавода (25 даража ва ундан юқори) тана кўп суюқликни йўқотишни бошлайди, шундан сўнг қон қуюқлашади ва қон босими кўтарилади. Бу эса инсульт ёки юрак хуружи ривожланишига таҳдид солиши билан хавфлидир.
Ёзда қон босимингизни мунтазам равишда текшириб туринг. Бу сизга ҳар қандай муаммони тезда аниқлашга ва чора кўришга ёрдам беради. Калий, магний ва сабзавотга бой озиқ-овқатларни истеъмол қилинг, кўп сув ичинг, доимий равишда ҳаракатда бўлинг, кечки салқинда пиёда юринг - булар қон босимини пасайтиришга ёрдам беради.