Нидерландияда мутахассислар оддий сақичдан кроссовкалар ишлаб чиқарди...
Ушбу ихтирога «Gumdrop», «Explicit Wear» ва «Iamsterdam» компаниялари муаллифлик қилишди. Ҳақиқатан, кроссовкалар қайта ишланган сақичдан тайёрланган. Фақат уларнинг тили тоза чармдан, холос. Қолган қисмлари тўлиқ сақичдан ишланган.
Бу янги ихтирони Амстердамда намойиш этишди. Айтишларича, кроссовкаларни тайёрлаш учун хом ашёни Нидерландия кўчаларидан йиғишибди. Ишлаб чиқарувчилар бу кроссовкалар оддийларидан минг марта яхшилигини таъкидлашди.
— Биз бу ишимиз билан, — деди мутахассислардан бири, — экологияни ифлослантираётганларга норозилигимизни изҳор этишни хоҳладик. Қаранг, биргина Нидерландия кўчаларининг ўзида миллионлаб килограммларда сақичлар ташлаб кетилганини кўрасиз. Улар нафақат экологияни ифлослантиради, балки минглаб қушларнинг умрига зомин бўлади. Чунки қушлар сақични емиш ўрнида кўриб ютади-ю, ўлимга юз тутади.
Сақичдан тайёрланган кроссовкалар Нидерландиянинг ўзида 190 евродан сотилмоқда.
“24tv.ua/ru”