Бугун 17 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Нефть нархи 2022 йилнинг охирига келиб 65 долларга тушиши мумкин

Нефть нархи 2022 йилнинг охирига келиб 65 долларга тушиши мумкин

Американинг Citigroup банки таҳлилчиларининг фикрича, Brent маркали нефтьнинг бир беррели 2022 йилнинг охирида 65 долларга тушади.

Эҳтимолий рецессия туфайли талаб пасая бошласа, 2023 йилнинг якунида нарх янада тушиб, бир баррель қора олтин 45 долларга сотилиши мумкин.

Bloomberg агентлиги банк маълумотларига таяниб шу ҳақда ёзмоқда.

Экспертларнинг таъкидлашича, агар ОПЕК+ мамлакатлари нефть бозорига аралашмаса ва нефть захираларига жалб қилинаётган инвестициялар пасайса, воқеалар ривожининг ушбу прогнозлаштирилаётган варианти содир бўлиши мумкин.

Лондонда фаолият кўрсатаётган ICE биржасининг бугунги ҳолат бўйича тарқатган маълумотида келтирилишича, Brent маркасининг бир баррелига сентябрда етказиб бериш шарти билан 113 доллар берилади.

Киритилди: 17:09 05.07.2022. Ўқилди: 2682 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!