Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Навоийда ЙПХ ходимини ҳақоратлаган эркакка жиноий иш қўзғатилди

Навоийда ЙПХ ходимини ҳақоратлаган эркакка жиноий иш қўзғатилди

2022 йил 22 январь куни соат 12:20 ларда, Навоий вилояти, Навбаҳор тумани ҳудудидан ўтувчи А-379 автомобиль йўлининг 3-километрида ЙПХ ходими Д.Тошов томонидан "Matiz" русумли автомобиль ҳайдовчиси тўхтатилган.

Текширув давомида ҳайдовчи йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиши, унинг ёнида кунлик йўл варақаси мавжуд эмаслиги маълум бўлган. Шундан сўнг, ЙПХ ходими томонидан ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома тузилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига олиб кетилаётган вақтда, ҳайдовчи, 1993 йилда туғилган А.Т. ЙПХ ходимига фаол қаршилик кўрсатган ва тортишувли вазият юзага келган.

Ҳолат содир бўлган жойга туман ИИБ тезкор-тергов гуруҳи ва прокуратура ходимлари чиқиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилганди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига кўра, Навоий вилоятида ЙПХ ходимининг ўз хизмат вазифасини бажаришига қаршилик кўрсатиб, турли уятли сўзлар билан ҳақоратлаган фуқаро А.Т.га нисбатан Навбаҳор туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 140-модда (ҳақорат қилиш)си 3-қисми "а" банди ҳамда 219-модда (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш)си 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ушбу фуқаро Ўзбекистон Республикаси Жиноят Процессуал Кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 13:10 23.01.2022. Ўқилди: 4261 марта. Фикрлар сони: 5 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!