Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Навоийда ветеринария-санитария талабларига зид равишда олиб кетилаётган 900 килограммга яқин гўшт маҳсулотлари аниқланди

Навоийда ветеринария-санитария талабларига зид равишда олиб кетилаётган 900 килограммга яқин гўшт маҳсулотлари аниқланди

Хусусан, жорий йилнинг 25 июль кунидан 26 июль кунига ўтар кечаси соат тахминан 00:20 ларда Навоий вилояти Кармана туманида жойлашган «Самарқанд» ЙПХ масканида «Бухоро -Тошкент» йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган Бухоро вилояти, Ғиждувон туманида 1991 й.т. М.А. бошқарувидаги "ISUZU" русумли автотранспорт воситаси Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ ва ППХ ва ЖТСБ Карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмаси ходимлари томонидан тўхтатиб текширилганда, автомобиль юкхонасида жами тахминан 850-900 кг келиб чиқиши номаълум бўлган 180 кг йирик шохли мол гўшти ҳамда 720 кг майда шохли мол гўшти Тошкент шаҳрига олиб кетилаётганлиги аниқланган.

Ушбу олиб кетилаётган маҳсулотларнинг сифатига аниқлик киритиш мақсадида вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ҳамда масъул ходимлар томонидан текширилганда, фуқаро ушбу гўшт маҳсулотларини Вазирлар Маҳкамасининг 386-сон қарори талабларини бузган ҳолда (ветеринария-санитария қоидалари талабларига зид равишда) Тошкент шаҳрига сотиш мақсадида олиб кетаётганлиги маълум бўлди.

Ҳолат юзасидан ўрнатилган тартибда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 109-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Эслатиб ўтамиз, барча тоифадаги ҳайвонлар сўйилганидан сўнг уларнинг гўшти ва бошқа маҳсулотларини ветеринар экспертизадан ўтказилиши шарт.

Киритилди: 22:00 26.07.2021. Ўқилди: 1749 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!