Бугун 23 февраль, 2026 йил, душанба

O'ZB

Навоийда рус тили ва адабиёт ўқитувчиси ўқувчиларни калтаклади(ми)?

A A A
Навоийда рус тили ва адабиёт ўқитувчиси ўқувчиларни калтаклади(ми)?

Ижтимоий тармоқларда «Навоийда рус тили ва адабиёт ўқитувчиси ўқувчиларни калтаклади» сарлавҳаси остида видео тарқалди.

Мазкур ҳолат Болалар омбудсмани томонидан назоратга олинди.

Аниқланишича, 2024 йилнинг 1 февраль куни Навоий шаҳрида жойлашган 18-сонли мактаб ўқитувчиси М.Ш. дарс жараёнида 9-синфнинг 2 нафар ўқувчилари А.А. ва Ш.Б. ларни калтаклаган.

Ўқувчилардан бири А.А ва унинг онаси У.Д. туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, ўқитувчи М.Ш. га қонуний чора кўришни сўраган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Жароҳат олган ўқувчиларга нисбатан суд-тиббий экспертизаси ўтказилиши тайинланган.

❕Яна бир бор таъкидлаймиз, болаларга нисбатан содир этилган ҳеч бир зўравонлик ҳолати жавобсиз қолиши мумкин эмас.

Болалар омбудсмани мазкур факт юзасидан боланинг қонуний манфаатларини таъминлаш юзасидан ўз кузатувини қатъий давом эттиради. Бу борада қўшимча маълумот берилади.

Киритилди: 18:17 05.02.2024. Ўқилди: 1747 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!