Бугун 20 сентябрь, 2019 йил, жума

O'ZB

Навоийда раҳбар аёл эри томонидан ваҳшийларча ўлдирилди

Навоийда раҳбар аёл эри томонидан ваҳшийларча ўлдирилди

Навбаҳор тумани халқ таълими бўлими раҳбари ўз турмуш ўртоғи томонидан ваҳшийларча ўлдирилди. Бу ҳақда «Дарё»га Бош прокуратура матбуот хизмати маълумот берди.

Тергов ҳужжатларига кўра, 6 сентябрь куни соат 21:00 ларда Навбаҳор тумани, Янгийўл маҳалласида яшовчи 1979 йилда туғилган фуқаро Ш.Р. турмуш ўртоғи 1980 йилда туғилган М.А. билан ўзаро жанжаллашиб, ошхона пичоғи билан уриб, қасддан ўлдирган.

Навоий вилояти Ички ишлар бош бошқармаси вилоят прокуратурасига таяниб, «Kun.uz» мухбирига берган маълумотига кўра, Ш.Р. турмуш ўртоғи М.А. билан ўрталарида олдиндан бўлган ўзаро келишмовчилик замирида уни ўлдириш мақсадида яшаш хонадонига келиб, ушбу хонадон ҳовлисига яширин равишда девордан ошиб кирган. У М.А.нинг ётоқхонасига дераза орқали кириб, хонадаги кийим жавони ортига яширинган ва турмуш ўртоғи хонага киришини пойлаб турган.

Шу куни соат тахминан 20:20 ларда М.А. ишдан келиб, эгнидаги кийимларини алмаштириш мақсадида ётоқхонасига кирган вақтида Ш.Р. хонадаги кийим жавони ортидан чиқиб, аёлга ҳужум қилган. Бўйин, кўкрак қафаси ва қорин соҳаларига қўлидаги ошхона пичоғини бир неча марта санчиб олиб, унга ўткир кесувчи-санчувчи оғир жароҳатлар етказиб, ҳодиса жойидан яширинган. М.А. олган тан жароҳатларидан ички ва ташқи қон кетиши натижасида воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Ш.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ш.Р. процессуал тартибда қўлга олинган.

Киритилди: 17:13 09.09.2019. Ўқилди: 2934 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!