Бугун 4 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Навоийда қўйлар бўғизлаб кетилаётгани ҳақидаги хабарга расмий муносабат билдирилди

Навоийда қўйлар бўғизлаб кетилаётгани ҳақидаги хабарга расмий муносабат билдирилди

Хатирчи туманида фуқароларга тегишли бўлган қўй-эчкиларга шоқол (чиябўри) ҳужум қилган.

Навоий вилоятининг Хатирчи туманида 30 бошдан зиёд қўйни номаълум ҳайвон бўғизлаб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят Экология бошқармаси ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Хабарда ёзилишича, 9 июлдан 10 июль кунига ўтар кечаси тумандаги "Янгирабод" МФЙда истиқомат қилувчи фуқароларнинг қўй-эчкиларига шоқол (чиябўри) ҳужум қилган.

Туман ИИБ, туман ветеринария бўлими, туман СЕОМ бўлими ҳамда туман ободонлаштириш бўлими масъул ходимлари мазкур ҳодисанинг келиб чиқиш сабабларини ўрганишмоқда.

Айни пайтда 15 бош қўй-эчки даволанмоқда. Чиябўрини тутиш учун барча чоралари кўрилмоқда.

Киритилди: 12:13 11.07.2022. Ўқилди: 3941 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!