Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Кармана тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “R.M.” оилавий корхонаси раҳбари Ш.Р. “Кумушкон” МФЙ ҳудудидаги хонадонида қўлбола усулда тайёрланган алкоголь маҳсулотларини савдо дўконида сотувга қўйганлиги аниқланиб, ундан 2 210 дона қалбаки акциз маркалар, 193 дона шиша идиш, 104 дона алкоголь маҳсулоти ва қўлбола усулда ишлаб чиқаришда фойдаланилган бошқа жиҳозлар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.