Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Навоий вилояти бошқармаси туман-шаҳар бўлимлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июлдаги 200-сон қарори билан тасдиқланган Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тўғрисида”ги Қарор ижроси вақтида таъминлаб келинмоқда.
Хусусан, жиноят ишлари бўйича бўйича Кармана туман судининг 29.09.2025 йилдаги қарздор А.О.дан далилий ашё тариқасида олинган жами 4.800 дона алкагол маҳсулотларни йўқ қилиб ташлаш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Кармана туман бўлими иш юритувига 06.10.2025 йилда келиб тушган бўлиб, шу куни ижро ишини қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Мазкур ижро ҳужжатини ижросини таъминлаш мақсадида марказий чиқиндихона ҳудудида, Бюронинг Навоий вилоят бошқармаси, Кармана туман бўлими, тегишли соҳа ходимлари ҳамда холислар иштирокида ижро ҳужжатида кўрсатилган далилий ашё сифатида олинган мол-мулклар синдириш ва кўмиб ташлаш йўли билан йўқ қилинди.
Бундан ташқари, шу суднинг ижро ҳужжатларига асосан қарздорлардан далилий ашё тариқасида олиб қўйилган 175 қути тамаки маҳсулотлари ҳамда дори воситалари йўқ қилиниб, ижро ишлари иш юритувидан тамомланди.