Бугун 31 январь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Навоийда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

Навоийда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

Ўзенергоинспекция Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида Навбаҳор туманида “G.T.” хусусий корхонасига қарашли объектда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келинаётганлиги аниқланди.

Ушбу қоидабузарлик натижасида электр таъминоти корхонасининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, 192,7 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: Бугун 17:33. Ўқилди: 136 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!