Бугун 31 январь, 2026 йил, шанба

O'ZB

"Манчестер Сити" сардорини тунаб кетишди

"Манчестер Сити" сардорини тунаб кетишди

"Манчестер Сити" ҳимоячиси Рубен Диаш талончилик қурбони бўлди.

The Telegraph хабарига кўра, жиноятчилар чоршанба куни "Манчестер Сити"нинг Чемпионлар лигаси доирасида "Галатасарой"га (2:0) қарши ўйини вақтида футболчининг уйига кириб, бир нечта буюмларни ўғирлашган.

Ўғирлик содир бўлган вақтда жароҳатидан тикланиш жараёнини давом эттираётган Диаш стадионда, унинг севгилиси, британиялик телебошловчи Майя Жама эса Жанубий Африкада суратга олиш жараёнида бўлган.

Ҳозирда полиция ҳодиса юзасидан суриштирув олиб бормоқда. Қайд этилишича, "Манчестер Сити" Диашга ҳар қандай ёрдам ва кўмак беришга тайёр.

Киритилди: 23:42 30.01.2026. Ўқилди: 230 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!