Навоий вилоятида яшовчи фуқаро бир ойлик чақалоқни 10 миллион сўмга сотмоқчи бўлди. Унга нисбатан жиноий иш очилган.
Навоий вилояти ИИБ матбуот хизмати хабарига кўра, Навбаҳор туманида яшовчи фуқаро ўзининг янги туғилган, қирқ кунга етмаган фарзандини қўшнисига 10 миллион сўмга сотишга қарор қилган.
Аёл чақалоқни сотаётган вақтда қўлга олинган.
Фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми («Одам савдоси») билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.