Хатирчи туман ИИБ ҳамда ДХХ туман бўлими ходимлари ҳамкорлигида ўтказилиб келинаётган “Қорадори-2020” тезкор профилактик тадбири 1-босқичи давомида аниқландики, 1964 йил туғилган, миллати ўзбек, малумоти ўрта, оилали – 6 нафар фарзанди бор, Хатирчи тумани “Самарқанд” маҳалласида истиқомат қилувчи Ж.Д. ўз яшаш хонадони томорқасидаги анор дарахтлари остига 3 туп “кўкнор” гиёҳвандлик ўсимлигини экиб, парваришлаб келган. Туман ИИБ тезкор ходимлари томонидан далилий ашёлар холислар иштирокида расмийлаштирилиб олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ж.Д.га нисбатан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Таассуфки, содир этилган қоидабузарликларда онахонлар иштирокини ҳеч бир сабаб билан оқлаб бўлмайди. Нопоклик дунёсининг чиркин кўчаларидан адашмасликда онанинг тутган ўрни тенгсиздир. Бироқ, фарзандларига ибрат ва шахсий намуна сифатида эмас, қоидабузарлиги билан ўрнак бўлаётган онахонларнинг хатти-ҳаракатига жазо муқаррар.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати