Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Навоийда 31 ёшли эркак рашк сабаб маҳалладошини калтаклади

Навоийда 31 ёшли эркак рашк сабаб маҳалладошини калтаклади

Навоий вилояти Кармана туманида 31 ёшли эркак рашк сабаб маҳалладошини калтаклади. Бу ҳақда “Замон” дастурида хабар берилди.

Хабарга кўра, 31 ёшли эркак акаси билан бирга таксистлик билан шуғулланувчи қўшнисининг уйига бориб, уни калтаклаган. Бунга эса хотини унга қўнғироқ қилиб, ҳайдовчи тегажоғлик қилганини айтгани сабаб бўлган. Аниқланишича, жабрланувчи баъзан унинг аёлини ишхонасига элтиб қўйган.

Калтакланиш оқибатида оғир тан жароҳати олган жабрланувчи шу куни туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган. Ҳозирда даво муолажаларини олмоқда.

Ҳолат юзасидан туман ички ишлар бўлими тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 104-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 22:02 15.03.2023. Ўқилди: 1891 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!