Бугун 16 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

«Навбаҳор» сафини 9 нафар футболчи тарк этди

«Навбаҳор» сафини 9 нафар футболчи тарк этди

Хабарингиз бор, айни пайтда юртимизда мавсумлар оралиғидаги танаффус пайти. Шу боис, жамоалар таркибида ўзгаришлар бўлиши табиий. Албатта, «Навбаҳор» ҳам бундан мустасно эмас.

Якунланган мавсумда «лочинлар» шарафини ҳимоя қилган Умиджон Эргашев, Игор Габриэл, Аугусто Педро, Риан Исламов, Гилерме Гудеш, Жулио Сезар, Жамшид Болтабоев, Азимжон Аҳмедов, Мирзоҳид Ғофуров «Навбаҳор»ни тарк этишди.

"Биз мазкур ўйинчиларга «Навбаҳор»даги фаолиятлари учун миннатдорчилик билдириб, кейинги фаолиятларида омад ёр бўлишини тилаймиз", — дейилади «Навбаҳор» ПФК матбуот хизмати тарқатган хабарда.

Киритилди: 23:58 03.01.2026. Ўқилди: 1999 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар