Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Навальний Россияда 29 декабрдан буён қидирувда эди

Навальний Россияда 29 декабрдан буён қидирувда эди

Россиялик сиёсатчи Алексей Навальний 2020 йил 29 декабрдан бери федерал қидирувда. Жазоларни ижро этиш федерал хизмати Москва бошқармасининг тегишли қарори Маш томонидан эълон қилинди.

Адвокат Вадим Кобзев қидирув ҳақидаги маълумотни «Медиазона»га тасдиқлаган. «МБҲ Медиа»га берган изоҳида Навальний 13 январь куни Россияга 17 январда қайтиш қарорини эълон қилганда қидирувда бўлганлиги ҳақида билмаганини айтган.

«Биз бу ҳақда бугун, у (Россияга қайтиши ҳақида) эълон қилганидан кейин билдик», — деган Кобзев.

Кобзев, шунингдек, қидирув тўғрисида Навальний билан алоҳида гаплашмаганини, аммо «бу унинг қайтиш ниятига ҳеч қандай таъсир кўрсатмаслигига» ишончи комиллигини билдирган.

Қидирув Навальнийга шартли равишда беш йиллик синов муддати тайинланган «Ив Роше» жиноий иши билан боғлиқ. Бу жиноий иш 2020 йил 30 декабрда тугатилган.

Жазоларни ижро этиш федерал хизматининг қидирув ҳақидаги қарорида айтилишича, сиёсатчи (ҳукм қилинган шахс сифатида шартли муддатга белгиланган) назоратдан бўйин товламоқда. Шу сабабли 11 январдаёқ  ижро этиш федерал хизмати «Ив Роше» иши бўйича Навальнийга шартли муддатни ҳақиқийсига алмаштиришни сўраб судга мурожаат қилди.

Алексей Навальний 2020 йил августдан бери Германияда. У Томск—Москва самолётида ўзини ёмон ҳис қилгани сабабли даволаниш учун олиб кетилган. Таҳлиллар натижасига кўра, Навальний «Новичок» гуруҳидаги модда билан заҳарлангани маълум бўлди. Декабрь ойида Bellingcat ва The Insider сиёсатчини Федерал хавфсизлик хизматининг саккиз нафар ходимидан иборат махсус гуруҳ заҳарлагани таъкидланган текширув натижаларини эълон қилди.

Киритилди: 18:56 15.01.2021. Ўқилди: 1987 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!