Бугун 22 декабрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Навалний қандай ўлим топгани ошкор қилинди

Навалний қандай ўлим топгани ошкор қилинди

Колониядаги сиёсатчи Алексей Навалнийнинг ўлими бўйича жиноий иш қўзғатишни рад этиш тўғрисидаги қарордан мухолифатчининг заҳарланганидан далолат бериши мумкин бўлган аломатлар олиб ташланди, деб ёзади The Insider.

Дастлаб, адлия майори Александр Варапаев имзолаган ҳужжатда қайд этилишича, сиёсатчи вафотидан олдин «ерга ётиб, қорин соҳасида кескин оғриқ ҳақида шикоят қила бошлаган»: «Унинг ошқозони рефлектив тарзда бўшашиб, талваса тутиб, ҳушидан кетган. Бу ҳақда жазони ижро этиш муассасаси тиббиёт ходимларига зудлик билан хабар берилган».

Аммо қарорнинг якуний вариантидан бу парча йўқ бўлиб қолган. Шу билан бирга, Навалний вафотидан сўнг тузилган мусодара қилинган нарсалар рўйхатида «қусиш массаларининг ювилган ва қаттиқ қисмлари» кўрсатилган - улар илгари хабар қилинмаган экспертизага юборилган.

Бу маълумотлар Юлия Навалнаянинг гапларини тасдиқлайди, у эрининг «ўлимидан олдинги сўнгги дақиқаларда қаттиқ қорин оғриғидан шикоят қилганини» айтган эди. Мухолифатчи ўзи колонияда бўлганида ҳимоячиларга «мени заҳарлаб қўйишаётганга ўхшайди» деб айтган эди.

Нашрнинг таъкидлашича, у сиёсатчининг колониядаги ўлими билан боғлиқ юзлаб расмий ҳужжатлар билан танишиш имкониятига эга бўлган. Уларни 2020 йил август ойида Омскда «Новичок»дан заҳарланишдан кейин Навалнийни даволаган реаниматолог Александр Полупан таҳлил қилди. Унинг таъкидлашича, симптомларни «заҳарланишдан бошқа нарса билан изоҳлаш қийин».

Навалний ўлимининг расмий сабаби «комбинацияланган касаллик» натижасида ривожланган аритмия ва юракнинг тўхтаб қолишига олиб келган - унинг қўзғатувчиси артериал босимнинг кескин кўтарилиши бўлган. Шу билан бирга, Тергов қўмитаси сиёсатчининг ўлими «жиноий характерга эга эмаслигини» таъкидлаган.

Киритилди: 17:12 30.09.2024. Ўқилди: 2761 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!