Украина Қуролли Кучлари фронтда пиёда аскарлардан фойдаланмасдан биринчи қуруқлик ҳужумини амалга оширди. Бу ҳақда ISW хабар берди.
Украина биринчи марта пиёдалар ўрнига фақат ўнлаб бошқарувчисиз қуруқликдаги транспорт воситалари (UGV) ва FPV дронлари ёрдамида Россия позицияларига муваффақиятли зарба берди.
"Ҳужум Харков йўналишида содир бўлди", — дея маълум қилди Украина бригадаси вакили.