Бугун 9 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

NATO янги ракета тизими учун 50 млрд доллар ажратади

NATO янги ракета тизими учун 50 млрд доллар ажратади


Буюк Британия бош вазири девони Deep Precision Strike (“Юқори аниқликдаги узоқ масофали зарба”) лойиҳаси ишга туширилганини эълон қилди.

NATO'га аъзо ўн икки мамлакат, жумладан, Буюк Британия, келгуси 10 йил ичида Европа мудофаасини мустаҳкамлашга мўлжалланган янги узоқ масофали ракета тизимини яратиш учун 37 млрд фунт стерлингдан (тахминан 50 млрд доллар) кўпроқ маблағ сарфлаш ниятида.

NATO'нинг энг замонавий қуролларидан бири деб аталаётган Deep Strike туридаги янги ракета тизими қарийб 300 км масофадаги нишонларга юқори аниқликда зарба бериш учун мўлжалланган, келажакда эса унинг масофаси 2 минг км гача оширилиши мумкин.

Буюк Британия бош вазири Кир Стармер Лондон бошчилигидаги ташаббус европалик иттифоқчиларни бирлаштиришга ёрдам бериши ва NATO хавфсизлигини кўп йиллар давомида таъминлашини таъкидлади.

Бироқ, бошқа кўплаб истиқболли ҳарбий дастурлар сингари, Deep Strike тизимининг 2030 йиллардан олдин фойдаланишга тайёр бўлиши даргумон.

Киритилди: 22:01 09.07.2026. Ўқилди: 988 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!