НАТО Бош котиби Йенс Столтенбергнинг Россия ва Хитой ҳақидаги баёноти альянснинг жаҳон урушини бошлаш истаги ҳақида гапиради.
Бу ҳақда Global Times ёзмоқда.
Қайд этилишича, Столтенберг аввалроқ Хитойни “узоқ истиқболдаги энг жиддий таҳдид”, шимолий қўшнисини эса “уларнинг ичида энг долзарби” деб атаган.
“Бу Украинадаги можаро жаҳон урушига айланиб кетиши учун жамоатчилик фикрини яққол тайёрлашдир”, — дейилади нашрда.