Нашр маълумотига кўра, Литва Полшадан қурол-яроғ етказиб бериш учун стратегик транспорт йўлагини яратади, бу Шимолий Атлантика алянсининг энг заиф қисмларидан бири ҳисобланган Сувалкий йўлагини мустаҳкамлаш мақсадида амалга оширилади.
Режага кўра, Литва билан Полшани боғловчи икки асосий йўлдан бири модернизация қилинади, бу эса ҳарбий техника ва кучларни тезкор кўчиришни таъминлайди.
Сувалкий йўлаги — 100 километр кенгликдаги ўрмонли ҳудуд бўлиб, Болтиқбўйи давлатларини NATO'нинг Европадаги қолган иттифоқчилар билан боғловчи ягона қуруқлик йўли ҳисобланади.