НАТО собиқ бош котиби ва Дания собиқ бош вазири Андерс Фог Расмуссен Трампнинг Гренландияни қўшиб олиш истаги ҳақидаги баёнотларини танқид қилди.
"Мен Америка президенти томонидан иттифоқчига таҳдидларни виждонсизлик деб ҳисоблайман. Дания Қўшма Штатларнинг энг яқин ва ишончли иттифоқчиларидан биридир. Мен хавотирдаман,"
- деди у Politico нашрига берган интервьюсида.
Расмуссен Гренландия "Дания таркибига киришини ва гренландияликлар америкалик бўлишни истамаслигини," орол эса НАТОнинг бир қисми эканини эслатди. "Агар Қўшма Штатлар Гренландия мудофаасидан норози бўлса, <...> биз Қўшма Штатлар билан мудофаа ҳамкорлигини мустаҳкамлаганимиз учун миннатдор бўлар эдик," - деб тушунтирди у.