Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

NATO Россия ҳужумларига нисбатан “қатъийроқ чоралар”ни кўриб чиқмоқда

NATO Россия ҳужумларига нисбатан “қатъийроқ чоралар”ни кўриб чиқмоқда

NATO Россия томонидан амалга оширилаётган киберҳужумлар, саботажлар ва ҳаво ҳудуди бузилишларига қарши “янада кескин” чоралар кўриш имкониятларини ўрганмоқда. Бу ҳақда НАТО Ҳарбий қўмитаси раиси Жузеппе Каво Драгонега таяниб Financial Times хабар берди.

Драгонега кўра, алианс ҳозирча кибер маконда асосан ҳужумларга жавоб қайтариш билан чекланмоқда, аммо Россия фаолияти фонида “янги, агрессивроқ ёндашув” зарур бўлиши мумкин.

У шу билан бирга ҳуқуқий чекловлар борлигини таъкидлади: олдиндан зарба беришни “мудофаа чораси” сифатида баҳолаш мумкин бўлса-да, бу НАТО принципларига мос келмаслиги мумкин.

Россия эса Европа ҳудудида қайд этилган дронлар, киберҳужумлар ва қўпорувчиликларга алоқадорлигини рад этмоқда.

Киритилди: 14:56 01.12.2025. Ўқилди: 493 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!