Бош котиб Марк Рютте НАТО аъзолари Россия билан тинчлик ўрнатишнинг мумкин бўлган стсенарийларини муҳокама қилишдан кўра, кўпроқ Украинага қурол етказиб беришга эътибор қаратишлари кераклигини айтди.
«Украинага тинчлик жараёни қандай бўлиши мумкинлиги ҳақида кўпроқ фикрлар керак эмас», деди Рютте .
Унинг таъкидлашича, Украина зудлик билан кўпроқ ҳарбий ёрдам ва ракетага қарши мудофаа тизимларига муҳтож.
Россия билан тинчлик музокараларига келсак, Рютте Украина буни ўз хоҳиши билан қилиши керак, агар шундай қилса, Киев энг кучли позициядан туриб музокара олиб бориши кераклигини айтди.
«У ергача етиб бориш учун Украинага кўпроқ ҳарбий ёрдам юборилиши жуда муҳим», деди НАТО раҳбари.