"Менинг Киевга келишим Путинга Германия Украинани қанча зарур бўлса, шунча қўллаб-қувватлашига ишора қилaди. Украина доимо мустақил давлат сифатида мавжуд бўлади. Биз Украина халқини қўллаб-қувватлаймиз ва бу йўлда ҳаракатларимизни сусайтирмаймиз", — дея таъкидлади Шолц.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Германия канцлерининг сўзларига изоҳ бериб, "Европа урушни давом эттириш учун ўзининг бузғунчи ҳаракатларини давом эттирмоқда", деди.