Бугун 8 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

NATO'нинг тўққизта давлати Steadfast Dart-25 номли ҳарбий машғулот ўтказади

A A A
NATO'нинг тўққизта давлати Steadfast Dart-25 номли ҳарбий машғулот ўтказади

13 январдан 26 февралгача ўтказиладиган машғулот алянснинг шарқий қанотида юзага келган "қуролли таҳдид" шароитида кучларни тезкор жойлаштириш қобилиятини текшириш мақсадида ўтказилади.

Италияда жойлашган Иттифоқдошлар жавоб кучлари қўмондонлигининг (ARF) маълум қиишича, машғулот алянснинг шарқий қанотини ҳимоя қилиш учун ўз кучларини тезкор жойлаштириш қобилиятини намойиш қилади. Машғулот давомида кучларни тезкор жойлаштиришга тайёргарлик "тенг кучли рақиб билан тўқнашув сценарийси" асосида текширилиши маълум қилинди.

Steadfast Dart-25 машғулотида NATО'га аъзо тўққизта давлатдан тахминан ўн минг нафар ҳарбий, жумладан, ҳаво, қуруқлик, денгиз ва махсус кучлар аскарлари қатнашади. Машқлар Руминия, Болгария ва Греция ҳудудларида ўтказилади.

Киритилди: 13:36 13.01.2025. Ўқилди: 911 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!