Бугун 23 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

НАТО мутахассислари Ўзбекистонга келди

НАТО мутахассислари Ўзбекистонга келди

Шимолий Атлантика Шартномаси Ташкилоти (НАТО) мутахассислари Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Кичик мутахассислар тайёрлаш маркази фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Дастлаб делегация аъзоларига Марказнинг ўқув-моддий базаси ва ўқув хоналарида яратилган шароитлар таништирилиб ўтилди.

Шундан сўнг Марказнинг Маданият ва маърифат марказида меҳмонлар ўзаро танишув суҳбати ҳамда масъул шахслар иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифинг давомида марказ шахсий таркиби ва курсантларга НАТО ҳарбий ҳамкорлиги тўғрисида тегишли маълумотлар берилди. Шундан сўнг Марказда таҳсил олаётган курсантлар учун НАТОга аъзо давлатларда сержантларни тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича бир қатор мавзуларда машғулотлар ташкил этилди ҳамда мавзу бўйича ўзаро фикрлар алмашилди.

Мазкур ҳамкорликдаги ўқув-услубий машғулотлар 20 апрель кунига қадар давом этади.

Киритилди: 15:57 16.04.2024. Ўқилди: 3130 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!