Бугун 8 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

NATO Москванинг шарққа қараб кенгаймаслик талабини муҳокама қилмаяпти – DW

NATO Москванинг шарққа қараб кенгаймаслик талабини муҳокама қилмаяпти – DW

"Бу мавзу сўнгги ва узоқ муддатли учрашувларнинг ҳеч бирида кўтарилмаган", — дея маълум қилди NATO'нинг вазиятдан хабардор расмийлари “Озодлик” радиосига.

Улардан бирининг сўзларига кўра, кенгаймаслик тўғрисидаги ёзма мажбурият Россия “шунчаки олиши мумкин бўлган имконият” эмас, чунки давлатларнинг қайси иттифоққа қўшилишни эркин белгилаш ҳуқуқи бир қатор халқаро шартномаларда мустаҳкамланган.

28 май куни Reuters агентлиги Россия президенти Владимир Путин Украинада ўт очишни тўхтатиш доирасида Ғарб етакчиларидан NATO'нинг шарққа кенгайишини тўхтатиш ва Россиядан санкцияларнинг бир қисмини олиб ташлаш бўйича ёзма мажбурият олишни талаб қилгани ҳақида хабар берган эди. Бундан ташқари, Reuters маълумотларига кўра, Путин "Украина, Грузия, Молдова ҳамда бошқа собиқ совет республикаларининг алянсга аъзолигини расман истисно қилишни" сўраган.

Киритилди: 21:01 31.05.2025. Ўқилди: 595 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!