Финландия Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, янги бўлинма алянснинг минтақадаги қўшма амалиётларини бошқаришда асосий элементга айланади. Бу бўйича якуний қарор 2026 йил феврал ойида NATO мудофаа вазирлари учрашувида қабул қилиниши режалаштирилган.
"Бўлинмани бошқариш тизими Финландияда мавжуд бўлган NATO тузилмаларининг самарадорлигини таъминлайди. Шу билан бирга, у Финландия ва алянснинг миллий бошқарув тизимини қўллаб-қувватлаш, ишланмаларининг ўзаро мослигини таъминлаш имконини беради", дейилади вазирлик баёнотида.