Бугун 22 декабрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

НАТО Эстония қуролли кучлари олдига вазифа қўйди

 НАТО Эстония қуролли кучлари олдига вазифа қўйди

НАТО Эстония қуролли кучлари олдига алянс ва Россия ўртасида юзага келиши мумкин бўлган қуролли можарога тайёргарлик кўриш вазифасини қўйди.

Бу ҳақда Болтиқбўйи республикаси мудофаа кучлари бош штаби бошлиғи, генерал-майор Вахур Карус маълум қилди.

"Бугунги кунда бизнинг узоқ масофага зарба берувчи воситаларимиз тўлиқ НАТО режаларига киритилган ва НАТО бизга Россиядаги маълум нишонларга масъуллик қилишимиз кераклигини, ўшандагина улар Эстонияга келиб, кейинги қадамларни қўйиши мумкинлигини айтмоқда", — деди у ERR телерадиосига берган интервьюсида.

Каруснинг тушунтиришича, Украинада жанговар ҳаракатлар бошланишидан олдин, алянснинг асосий кучлари ҳудудга Эстония армияси ўтказилгунга қадар бор-йўғи ўн кун дош бера олиши кутилган эди. Генерал НАТОнинг янги кўрсатмаларини мамлакат ҳарбий доктринаси учун "фундаментал ўзгариш" деб атади. Карус, шунингдек, ўн йил олдинги вазиятдан фарқли ўлароқ, Эстония Россия билан можарода ўз ҳудудида жойлашган иттифоқчи бўлинмаларнинг зудлик билан иштирок этишига ишониши мумкинлигини таъкидлади.

"Бугунги вазиятдан келиб чиқиб айтиш мумкинки, бизда мавжуд бўлган барча иттифоқчи қўшинлар ҳарбий режаларимизга киритилган. Биз улар ўзлари билан қандай жиҳозлар олиб келишларини ва можаро юзага келган тақдирда қандай вазифаларни бажаришларини биламиз", — дея хулоса қилди у.

Киритилди: 14:26 18.09.2024. Ўқилди: 667 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!