НАТОга тегишли RQ-4D Phoenix учувчисиз учиш аппарати Қора денгиз узра парвоз қилаётган вақтда алоқа тизимида носозлик юзага келгани ҳақида сигнал берди.
Бу ҳақда РИА Новости Flightradar24 хизмати маълумотларига таяниб хабар қилди.
MAGMA10 чақирув белгиси остида ҳаракатланган дрон Туркия соҳиллари яқинида, Қора денгиз акваторияси узра парвоз қилаётган вақтда алоқа тизимидаги муаммони англатувчи 7600 кодини узатган.
Шундан сўнг учувчисиз аппарат ғарб томон, Болгария йўналишида ҳаракатни давом эттирган.
Сигнал Москва вақти билан тахминан соат 23:32 да берилган. Кейин дрон Болгария ҳаво ҳудудини кесиб ўтган ва соат 02:26 да Греция ҳудуди узра бўлган.