Бугун 3 март, 2025 йил, душанба

O'ZB

НАТО Дональд Трампнинг Гренландияни сотиб олиш режасига тўсқинлик қилмоқчи

НАТО Дональд Трампнинг Гренландияни сотиб олиш режасига тўсқинлик қилмоқчи

Шимолий Атлантика альянси Арктикада ҳарбий иштирокини кенгайтириш масаласини муҳокама қилмоқда. Бу орқали АҚШнинг Гренландияни сотиб олиш истагини сусайтириш кўзда тутилган.

Аввалроқ, АҚШ президенти Дональд Трамп Гренландияни сотиб олишга стратегик ва иқтисодий сабаблар туфайли қизиқишини бир неча бор билдирган эди. АҚШ давлат котиби Марко Рубио эса Вашингтоннинг бу борадаги режаси «жиддий» эканини ва ҳазил эмаслигини тасдиқлади.

НАТО маълумотларига кўра, минтақадаги ҳарбий салоҳиятни ошириш АҚШ манфаатларини қондириши мумкин.
Ҳозирда АҚШ Гренландияда Pituffik Space Base ҳарбий базасига эга бўлиб, у асосан космик кузатув тизими сифатида ишлатилади. Бироқ бу Трампни қониқтирадими ёки у ҳали ҳам Гренландияни сотиб олишни талаб қиладими – бу очиқ масала бўлиб қолмоқда.

Гренландия раҳбарияти АҚШ таркибига қўшилиш фикрига кескин қарши.
Сўров натижаларига кўра:

85% гренландияликлар бу ғояни рад этган,

Фақат 6% одам қўллаб-қувватлаган,

9% эса аниқ жавоб бера олмаган.

НАТО Трампнинг Арктикадаги Россия ва Хитой фаоллигидан хавотирда эканини тушунади. Бироқ альянснинг ҳарбий иштирокини кенгайтириш бўйича музокаралари ҳали бошланғич босқичда.

Шу билан бирга, АҚШ давлат котиби Марко Рубио яна бир бор тасдиқладики, Вашингтоннинг асосий мақсади айнан Гренландияни сотиб олишдир, чунки бу «миллий манфаат» масаласи ҳисобланади.

Киритилди: 01:15 01.02.2025. Ўқилди: 1163 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!