Август ойи бошидан бери НАТО давлатлари Украина учун АҚШдан 2 миллиард долларлик қўрол сотиб олган.
Бу ҳақда НАТО бош котиби Марк Рютте Люксембургдаги матбуот анжуманида маълум қилди, дея хабар берди “Report” нашри Россия ОАВларига таяниб.
"НАТО давлатлари аллақачон Украина учун АҚШдан 2 миллиард долларлик қўрол сотиб олган. Улар орасида ўлдиришга мўлжалланган турли қуроллар ҳам бор", — деди у.
Мазкур схема август ойи бошида ишга туширилган бўлиб, унга кўра АҚШ ўз қуролларини Украинага етказиб беради, унинг пули эса тўлиқ Европадаги давлатлар томонидан қопланади.