Бугун 22 декабрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

НАТО бош котиби: Урушни якунлаш учун Россия билан яна мулоқотни бошлаш керак

НАТО бош котиби: Урушни якунлаш учун Россия билан яна мулоқотни бошлаш керак

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Украинадаги можарога барҳам бериш учун Россия билан мулоқот зарур эканини маълум қилди.

“Бир нарса аниқ: бу урушни якунлаш учун муайян вақтларда Россия билан яна мулоқотни бошлаш керак”, деди у.

Шу билан бирга, Столтенберг бу “Украинанинг кучига” асосланиши кераклигини таъкидлаган.

Украина армиясининг Курск вилоятига ҳужумидан сўнг Россия етакчиси Владимир Путин “тинч аҳолига, фуқаролик инфратузилмасига зарбалар берган ёки атом энергетикаси объектларига таҳдид яратишга уринаётган”лар билан музокара олиб боришнинг иложи йўқлигини айтган.

Россия президентининг ёрдамчиси Юрий Ушаков кейинроқ Россия раҳбари томонидан илгари айтилган Украинани тартибга солиш бўйича Москванинг тинчлик таклифлари бекор қилинмаганини, аммо ҳозирги босқичда “бу саргузаштни ҳисобга олган ҳолда” Россия Украина билан мулоқот олиб борилмаслигини айтган.

Россия ТИВнинг таъкидлашича, Қўшма Штатлар Украинани қуроллантириш ва Россия ҳудудига чуқур зарба бериш учун Американинг узоқ масофали қуролларини қўллаш имкониятини кўриб чиқиш орқали Киевни кенгроқ можарога олиб келувчи провокациялар қилишга ундамоқда.

Киритилди: 09:50 15.09.2024. Ўқилди: 1934 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!