Бугун 14 май, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

NATO бош котиби Украинага ҳар йили ЯИМнинг 0,25 фоизи миқдорида мажбурий ёрдам ажратишни таклиф қилди

NATO бош котиби Украинага ҳар йили ЯИМнинг 0,25 фоизи миқдорида мажбурий ёрдам ажратишни таклиф қилди

Марк Рютте альянсга аъзо мамлакатлар зиммасига Украинага кўмак бериш учун ҳар йили ўз ялпи ички маҳсулотининг (ЯИМ) 0,25 фоизини ажратиш мажбуриятини юклаш ташаббуси билан чиқди.

Бу ҳақда Politico нашри ўз манбаларига таяниб хабар бермоқда.

Ушбу ташаббус Киевни қўллаб-қувватлаш жараёнини доимий ва узоқ муддатли қилишга қаратилган. Нашрнинг ёзишича, агар ушбу таклиф маъқулланса, Украинага бериладиган йиллик ёрдам миқдори 143 миллиард долларгача кўтарилиши мумкин.

Шу билан бирга, ушбу таклиф аллақачон бир қатор давлатлар, жумладан Буюк Британия ва Франция томонидан қаршиликка учради.

Киритилди: Бугун 14:55. Ўқилди: 265 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!