NATO бош котиби Рютте Зеленскийга Шолцни танқид қилишни тўхтатишни маслаҳат беришини айтди. Бу ҳақда Tagesspiegel хабар берди.
"Мен Украина президенти Владимир Зеленскийга Германия канцлери Олаф Шольцни танқид қилишни тўхтатиши кераклигини айтаман, чунки бу адолатдан эмас деб ҳисоблайман", — деди Марк Рютте.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги пайтларда Зеленский Шолцни Тaurus ракеталарини етказиб беришни истамагани ва Путин билан телефон орқали суҳбатлашгани учун танқид қилган эди.