Марк Рюттенинг таъкидлашича, NATO вақтни бой бермаслиги, ҳар қандай таҳдидларга қарши тайёргарликни сақлаб қолиш учун зарур салоҳиятга ҳозироқ эга бўлиши керак.
"Россия миллий бюджетининг қарийб ярмини ҳарбий машинасига йўналтирмоқда. Тасаввур қилинг, Россия сарфлаётган маблағларнинг деярли 50 фоизи уруш саноатига кетмоқда. Унинг мудофаа саноати кеча-кундуз ишламоқда. Нафақат мудофаа соҳаси, балки Россиянинг бошқа саноат тармоқлари ҳам уруш ҳаракатларини қўллаб-қувватламоқда.
Хитой қуролли кучларини модернизация қилишда ва ядровий салоҳиятини оширишда давом этмоқда.
Шимолий Корея эса ядровий дастурини кенгайтирмоқда, шунингдек, Россияга қуроллар етказиб беришларни давом эттирмоқда.
Сўнгги ҳаракатлар Эроннинг ядровий ва баллистик ракета дастурларига сезиларли зарар етказган бўлса-да, биз ҳушёрликни сақлашимиз лозим.
Бу давлатлар тобора кўпроқ ҳамкорлик қилмоқда. Бу эса барчамизни ташвишга солиши шарт. Ишончим комилки, уларнинг мақсади бизнинг манфаатларимиз учун ижобий болмайди", — деди NATO бош котиби.