Бу ҳақда Newsweek хабар бермоқда.
Марказ мамлакат шимолидаги Серрейс шаҳрида жойлашган бўлиб, Буюк Британия, АҚШ ва Нидерландиянинг десант кучларини тайёрлаш учун мўлжалланган.
«Биз инқироз ёки уруш юз берган тақдирда Норвегия, Шимолий минтақа ва НАТОни ҳимоя қилиш учун биргаликда машқ қилишимиз керак», деди мамлакат Мудофаа вазирлиги раҳбари.
Норвегия ўзининг ҳаво-десант қўшинлари йўқлигига қарамай, минтақада асосий армия бўлинмалари ва махсус кучларини жойлаштирмоқда.