Бугун 13 февраль, 2026 йил, жума

O'ZB

NATO “Арктика қўриқчиси” миссиясидаги манёврларга ҳарбийларни юбормоқчи

NATO “Арктика қўриқчиси” миссиясидаги манёврларга ҳарбийларни юбормоқчи

NATO “Арктика қўриқчиси” миссияси доирасида ўтказиладиган манёврларда иштирок этиш учун минтақага ўн минглаб ҳарбийларни юборишни режалаштирмоқда, деди алянс бош котиби.

Марк Рюттенинг сўзларига кўра, ташаббус доирасида ўтказиладиган машғулотларга NATO'нинг ўн минглаб ҳарбийлари жалб этилади. Ушбу машғулотларга Гренландияда Даниянинг Arctic Endurance ҳамда Норвегияда Cold Response манёврлари ҳам киради. Таъкидланишича, мазкур машғулотлар аввалдан режалаштирилган.

"Мен барча тафсилотларни ошкор қила олмайман, акс ҳолда Москва ва Пекинни ҳаддан ташқари хабардор қилиб қўйган бўламан. Бизнинг баҳолашимизга кўра, Россия ва Хитой Арктика минтақасига катта қизиқиш билдирмоқда", — деди Марк Рютте.

Унинг қайд этишича, ташаббуснинг асосий мақсади Россия ва Хитойнинг Гренландияга ҳамда унинг иқтисодий ресурсларига кириш имкониятини чеклашдан иборат.

Киритилди: Бугун 13:35. Ўқилди: 266 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!