Бугун 26 ноябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

NATO алянс давлатлари билан қуролли можаро юзага келган тақдирда Россия ҳудудига “юқори аниқликдаги зарбалар” беришни муҳокама қилмоқда

NATO алянс давлатлари билан қуролли можаро юзага келган тақдирда Россия ҳудудига “юқори аниқликдаги зарбалар” беришни муҳокама қилмоқда

Бу ҳақда NATO ҳарбий қўмитаси раҳбари адмирал Роб Бауэр Брюсселдаги анжуманда айтиб ўтди.

Бауэр NATO'нинг мудофаа иттифоқи сифатидаги моҳиятига муносабат ўзгарганини "ижобий" деб атади. Бундан ташқари, унинг сўзларига кўра, "душман томонидан ҳужум қилинмагунча кутиш ва шундан кейингина муносабат билдириш керак" деган тушунча ўзгарган.

"Руслар бизга ҳужум қилса, кутиш эмас, балки Россиядаги ракета учириш мосламаларини йўқ қилишимиз афзалроқдир. Бизга ҳужум қилиш учун ишлатиладиган тизимларни ишдан чиқарадиган аниқ зарбалар комбинацияси керак ва биз биринчи бўлиб зарба беришимиз зарур", — дея таъкидлади қўмита раҳбари.

Бауэрнинг қўшимча қилишича, НАТО энди ўзининг тугаб бораётган қурол-яроғ захираларини тўлдириши, ҳаво ҳужумидан мудофаа ва аниқ зарба бериш тизимларига сармоя киритиши керак.

Киритилди: Бугун 02:41. Ўқилди: 305 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!