Бугун 5 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Нашриёт ва матбуот корхоналари фойда солиғидан озод қилинади – лойиҳа

Нашриёт ва матбуот корхоналари фойда солиғидан озод қилинади – лойиҳа

Айни пайтда бўлиб ўтаётган Олий Мажлис Қонунчилик палатасида депутатлар «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2025 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини кўриб чиқмоқда.

Мазкур ҳужжат лойиҳасида, жумладан, Ўзбекистонда китоблар нашрини қўллаб-қувватлаш мақсадида барча нашриёт ва матбуот корхоналари 2025 йил 1 январдан 2029 йил 1 январга қадар фойда солиғини тўлашдан озод этиш белгиланмоқда.

Шунингдек:

  • келгуси йилда асосий солиқ турлари, жумладан фойда солиғи, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, ижтимоий солиқ, айланмадан олинадиган солиқ, қўшилган қиймат солиғи, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ турлари бўйича ставкалар ўзгаришсиз қолдирилмоқда;
  • мобил алоқа хизматлари соҳасига инвестициялар миқдорини кўпайтириш, мобил алоқа ва интернет хизмати сифатини ошириш мақсадида мобил алоқа операторлари учун акциз солиғи бекор қилинмоқда;
  • маҳаллий бюджетлар даромадини ошириш, иш ўринларини легаллаштириш ҳамда солиқ бўйича Халқ депутатлари маҳаллий кенгашлар ваколатларини ошириш мақсадида уларга якка тартибдаги тадбиркорларнинг қатъий белгиланган миқдорлардаги ставкаларини фаолият тури ва жойлашган ҳудудига қараб белгилаш ваколати берилмоқда;
  • якка тартибдаги тадбиркорларнинг ёллаган ходимлари учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ёки ўзлари учун белгиланган қатъий солиқнинг 50 фоизини тўлаш ҳуқуқини бериш ҳамда бозор ва савдо комплексларида фаолият юритаётган якка тадбиркорларнинг ёллаган ходимлари учун ижтимоий солиқ ставкасини пасайтириш каби нормалар киритилмоқда.
Киритилди: 14:25 03.12.2024. Ўқилди: 361 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!