Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

"Насаф" раҳбарияти жамоа мухлислари билан учрашув ўтказди

"Насаф" раҳбарияти жамоа мухлислари билан учрашув ўтказди

Бугун "Насаф" футбол клуби директори Алишер Юсупов бошчилигидаги клуб раҳбарияти жамоанинг бир гуруҳ фаол мухлислари билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида Алишер Исмоилович жамоани ҳар қандай вазиятда ҳам қўллаб-қувватлаб келаётган барча мухлисларга ўз миннатдорлигини билдирди. Шунингдек, яқинда юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида жамоамизнинг содиқ мухлисларидан бири вафот этгани қайғу билан эсга олинди. Ушбу ҳолат сафар вақтида хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя этишкераклигини яна бир бор эслатди.

Клуб томонидан ҳар доим мухлисларнинг сафар ўйинларига хавфсиз бориб-келишларини таъминлашга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Учрашувда узоқ масофалардаги сафарларда мухлисларнинг дам олиши, сергакликни йўқотмаслиги ва тартиб-интизомга риоя этиш муҳимлиги алоҳида қайд этилди.

Шунингдек, клуб раҳбари бошқа жамоалар мухлислари билан дўстона муносабатда бўлиш ва соғлом рақобат муҳитини сақлаб қолиш лозимлигини таъкидлади.

Учрашув якунида мухлислар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиш имкониятига эга бўлишди.

Киритилди: 17:45 05.11.2025. Ўқилди: 1433 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!